1. Бепул консультацияда сиз ўз ҳолатингиз ҳақида бизга сўзлаб берасиз. Агар қарзларингизни ҳақиқатжа камайтириш мумкин бўлса, ушбу маълумотлар асосида бизнинг мутахассисларимиз сизнинг қарзларингизни камайтириш дастурини тайёрлашади. 2. Агар сиз биз таклиф қилган тўлов жадвалини қабул қилсангиз, унда дастлабки 6-9 ой давомида сиз кредиторлар билан музокараларни бошлаш учун зарур бўлган миқдорни тўплайсиз. Қарз тўланмагунча бу пул сизники бўлиб қолади. 3. Агар пул етарли миқдорда тўпланган бўлса, сизнинг кредиторларингиз билан қарзингизни унинг миқдоридан камроқ бўлган миқдорга камайтириш бўйича музокаралар олиб борамиз. Қарзнинг камайган миқдори сизнинг жамғарилган маблағларингиз ҳисобидан кредиторга тўланади. 4. Агар кредитор келишувга тайёр эмаслиги аниқ бўлса, биз банкротлик тўғрисидаги иш юритишни амалга оширамиз ва сизнинг қарзларингиз суд томонидан ҳисобдан чиқарилади (агар сиз виждонар ҳаракат қилган бўлсангиз).