Бирга ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.
Мен кечилган қарз учун солиқ тўлашим керакми?
Агар қарз ундириб бўлмайдиган деб ҳисобланса, тўлашингиз шарт эмас. Қарз кредитор уни ундириш бўйича тегишли чораларни кўрган, аммо бу натижа бермаган тақдирда ундириб бўлмайдиган деб тан олинади. Бу индивидуал савол бўлиб, уни бепул маслаҳатимиз давомида батафсилроқ тушуниб олишингиз мумкин.
Қандай кафолатлар берасиз?
Бизнинг хизмат ҳақимиз кредиторлар олдидаги қарзингизнинг бир қисмидир, бунинг устига бир тийин ҳам қўшимча тўламайсиз. Сиз фақат қарзингизни қайтариш учун тўлайсиз. Агар маълум муддатдан кейин бирон-бир сабабга кўра дастурдан воз кечишга қарор қилсангиз, биз тўлаган барча пулларингизни қайтариб берамиз, қўшимча харажатлар бундан мустасно (ҳисобварақни юритиш, ишончнома, мажбурий тўловлар ва бошқалар), бундан ташқари шартномани имзолашдан олдин, биз сиз учун ушбу харажатлар миқдорини олдиндан аниқлаб берамиз.
Бу дастур кимлар учун тўғри келади?
Бизнинг дастуримиз кафолатсиз қарзлари бўлган виждонли қарздорлар учун мўлжалланган. Дастурда жисмоний шахслар ҳам, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳам иштирок этишлари мумкин. Агар молиявий аҳволингиз ёмонлашаётган бўлса ва қарзларингизга фоизлар қўшилса, бизнинг дастуримиз сизга мос келади. Қарзни енгиллаштириш хизматларимиз сизнинг муаммоларингизни ҳал қилиб бера олса, нега ортиб бораётган қарз билан курашиш керак?
Қарзлардан қутулиш ҳақиқатан ҳам сарфланган вақт, куч ва маблағларга арзийдими ?
Ҳа. Агар қарз мажбуриятлари сизни ҳар диом стрессда юришга мажбур қилса, қарз миқёслари эса тугамайдигандай туюлса, биз ишлаб чиққан дастурга мувофиқ қарздорликни камайтириш ва тўлов шартларини енгиллаштириш оқилона йўл ҳисобланади. Биз нафақат сизнинг қарзингизни камайтиришга келишамиз ва маблағларингизни тартибга солишга кўмаклашамиз, балки сизни ҳар қандай одам шу каби вазиятда тушиб қолиши муқаррар бўлган стресс, айбдорлик ва хавотирлик ҳиссидан халос қиламиз. Биз муаммоларингизни ҳал қилаётган бир вақтда сизда ҳақиқатан ҳам сиз учун муҳим бўлган: оила, мартабага диққатни қаратишингиз ва ҳаётдан тўлиқ завқланиб яшашингиз учун вақт пайдо бўлади.
Сизнинг хизмат ҳақингиз қанча бўлади?
Бизнинг хизмат ҳақимиз ойлик тўловнинг бир қисми сифатида тўланган умумий қарзнинг 15%дан 25% фойизигача бўлган белгиланган тўловдир. Бизнинг хизмат ҳақимиз кредиторлар олдидаги қарзингизнинг бир қисмидир, бундан бир тийин ҳам кўп тўлашингизга тўғри келмайди. Тўлов фақат сиз томонингиздан тасдиқланган дастурга мувофиқ кредитор билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин амалга оширилади.