Бундай усулда қандай қарзлардан қутулиш мумкин, қандайларидан - йўқ?

Биз  қутулишингизга ёрдам бера оладиган қарзлар

  • Асосий  кредит карталари (Visa, MasterCard ва бошқалар)
  • Банк кредитлари ва овердрафт оқибатлари
  • Кредитга харидлар учун қарзлар
  • Микромолиявий компаниялар, кредит кооперативлари ва уюшмалари
  • Кафолатсиз шахсий қарзлар
  • Тадбиркорлик қарзлари (сизнинг бизнесингиз шу пайтгача  тугатилган бўлса, яхши)
  • Банк тўловлари, овердрафтлар ва бошқа тегишли тўловлар
  • Мобил алоқа (ишлатилмайдиган рақамлар)
  • 6 ой ёки ундан катта муддатга белгиланган суд жарималари  (ҳужжатларнинг аниқ таҳлили талаб қилинади)
  • Ижара бўйича қарзлар (агар сиз ушбу мулкдан бошқа фойдаланмаётган бўлсангиз)

Биз қутулишингизга фақат банкротлик ва мол-мулкни сотиш орқали ёрдам бера оладиган қарзлар

  • Ипотека кредитлари
  • Автокредитлар
  • Солиқлар бўйича қарздорлик
  • Нотўғри парковка (тўхташ), тезликни оширганлик учун ва бошқа жарималар

Камайтиришда  биз ёрдам бера олмайдиган қарзлар

  • Болалар  ва ота-оналарни қўллаб-қувватлаш (алиментлар)
  • Жорий  мобил телефонлар (ишлатиладиган рақамлар)
  • Коммунал тўловлар ва жорий яшаш жойи учун тўловлар
  • Ҳарбий ипотека

Муҳим

Ушбу  рўйхат тўлиқ эмас, биз қарз юкини енгиллаштириш дастурларимиз учун мос  келадиган ёки мос келмайдиган қарз турларининг кўпини санаб ўтдик. Агар сизда  саволлар бўлса, қарзингиз ушбу мезонларга жавоб беришига ишончингиз комил  бўлмаса - илтимос биз билан боғланинг ва биз ушбу қарз бўйича ёрдам бера  оламизми ёки йўқлигини айтамиз.

Қарз  юкини енгиллаштириш бўйича экспертларимиз сиз билан муайян вазиятни муҳокама  қилишга ва сизга қарздан қутулиб, нормал ҳаётга қайтишингизга қандай ёрдам  беришимизни айтиб беришга тайёр.

Ишонинг,  қарзлар тоғи қандай оғир бўлишини, биз биламиз. Доимий хавотирлик,  коллекторнинг навбатдаги қўнғироғидан   қўрқув... Биз сизга ушбу азобдан қутулиш умидини қайтариш учун  қўлимиздан келганини қиламиз.

Другие публикации

Пожалуйста, ознакомьтесь с нашими публикациями по ключевым вопросам освобождения от непосильных долгов.

〈 Все публикации

Еще шаг к свободе от долгов

Получить бесплатную консультацию об освобождении от долгов. Без обязательств с вашей стороны

© 2023 ООО "QARZDORLIK YORDAMI". All right reserved.
Политика конфиденциальностиНастройки Cookies